Яқин кунларда Самарқандда Россия Бош консуллиги очилади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги элчихонасида Мустақиллик куни муносабати билан ташкил этилган қабулда ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков маълум қилди.
«Самарқандда Россия Бош консуллигини ташкил этиш бўйича ишлар якунланмоқда. Яқин кунларда Бош консулхона очилиши бўлиб ўтади», — деди у.
Қайд этилишича, «бу икки томонлама алоқаларни, жумладан, минтақавий ўлчовни ривожлантиришга бўлган ўзаро интилишнинг яна бир тасдиғидир».











