Украина Мудофаа вазирлиги Бош разведка бошқармасининг (ГУР) учувчисиз учоқлари Россия Федерацияси томонидан қўшиб олинган Қримнинг Симферопол туманидаги Гвардейское аэродромида Россиянинг иккита Ми-8 вертолётини йўқ қилди, деб хабар берди 1 сентябр, душанба куни Telegramʼда ГУР матбуот хизмати.
Украина разведкаси маълумотларига кўра, фойдаланишдан чиқарилган вертолётларнинг тахминий нархи 20 миллиондан 30 миллион долларгача. Бундан ташқари, Севастопол кўрфазида буксир катери — эҳтимол БУК-2190 йўқ қилинган.
Рейдли буксир сувости диверсион кучлар ва воситаларнинг бир қисмидир (разведкачи ғаввослар бўлинмаси). «Буксирнинг шикастланиши элита рус бўлинмасининг жанговар имкониятларини сезиларли даражада чеклайди», — дейилади Бош разведка бошқармаси матбуот хизмати хабарида.


















