Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нетаняҳу Ғазо шаҳрини 100 мингга яқин аҳоли тарк этганини маълум қилди
Нетаняҳунинг сўзларига кўра, "Исроил террорчиларга зарба бермоқчи, аҳолига эса чиқиб кетиш имкониятини тақдим этади".
Исроил армияси режалаштирган ҳарбий операция фонида 100 мингга яқин киши Ғазо шаҳрини тарк этди, деб маълум қилди Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу.
"Ғазони 100 мингга яқин киши тарк этди, ҲАМАС уларни чиқармаслик, улардан “тирик қалқон” сифатида фойдаланиш учун бор имконини ишга солмоқда", - деди у.
Нетаняҳунинг сўзларига кўра, "Исроил террорчиларга зарба бермоқчи, аҳолига эса чиқиб кетиш имкониятини тақдим этади".
6 сентябрь куни Исроил армияси матбуот котиби Авичай Адре шаҳар аҳолиси жанубдаги Хон-Юнус қирғоқ ҳудудидаги махсус белгиланган жойга эвакуация қилинишини ёзганди.
Унга кўра, у ерда озиқ-овқат, тиббий ёрдам ва бошпана тақдим этиладиган «гуманитар зона» бўлади.
Мавзуга оид
09:56 / 08.07.2026
Ҳамас Ғазодаги фуқаролик ҳукуматини тарқатиб юборди
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
00:14 / 29.06.2026
Исроил ҳукумати Усмонийлар империясида арманлар геноциди бўлганини тан олди
10:45 / 27.06.2026