Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лавров ва Рубио Ню-Йоркда Россия-Украина урушини муҳокама қилди
Томонлар Украина инқирозини ҳал қилиш бўйича фикр алмашгани таъкидланмоқда.
Фото: Telegram/MariaVladimirovnaZakharova
Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ва АҚШ давлат котиби Марко Рубио 24 сентябр куни Ню-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессияси доирасида учрашди.
Учрашув бир соатдан камроқ давом этди, деб хабар берди Meduza.
АҚШ Давлат департаменти маълумотларига кўра, Рубио Лавров билан учрашувда «президент Трампнинг қотилликларни тўхтатиш ва Москва Россия-Украина урушини барқарор ҳал қилиш учун муҳим чоралар кўриши кераклиги» ҳақидаги чақириғини яна бир бор такрорлаган.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги, ўз навбатида, Лавров ва Рубио «Украина инқирозини ҳал қилиш бўйича фикр алмашганини» айтди.
Таъкидланишича, Лавров Россия АҚШ билан «Украина инқирозининг асл сабабларини бартараф этиш бўйича саъй-ҳаракатларни» мувофиқлаштиришга тайёрлигини айтди, шунингдек, «можарони чўзишга қаратилган схемаларни» номақбул деб атади.
Сергей Лавров ва Марко Рубио бундан олдин 10 июл куни Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида учрашган эди.
Мавзуга оид
23:32 / 01.05.2026
Қирол ва қиролмас учрашуви. Чарлз III Оқ уйда орийча мастер-класс кўрсатди
22:06 / 01.05.2026
АҚШ Ўзбекистонга 26 мигрантни депортация қилди
21:58 / 01.05.2026
Эрон АҚШ билан тинчлик музокаралари доирасида янги таклиф юборди
20:28 / 01.05.2026