Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туризм | 13:46 / 30.09.2025
1321
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонга 8 ойда 7,5 млн нафар хорижликлар туристик мақсадда келди
2025 йилнинг январ-август ойларида жами 7,5 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Фото: Миллий статистика қўмитаси
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 2,5 млн нафарга ёки 49,1 фоизга ошган.
Уларнинг сони мамлакатлар бўйича қуйидагича:
- Қирғизистон – 2 164 521 нафар;
- Қозоғистон – 1 769 910 нафар;
- Тожикистон – 1 699 984 нафар;
- Россия – 663 296 нафар;
- Афғонистон – 304 510 нафар;
- Туркманистон – 243 512 нафар;
- Хитой – 135 408 нафар;
- Туркия – 113 109 нафар;
- Ҳиндистон – 42 256 нафар;
- Корея Республикаси – 30 039 нафар;
- бошқа давлатлар – 349 849 нафар.
Уларнинг сони сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:
- қариндошларни йўқлаш – 5 166 373 нафар;
- сайёҳлик – 1 148 469 нафар;
- хизмат юзасидан – 837 535 нафар;
- тижорат – 287 747 нафар;
- даволаниш – 62 054 нафар;
- ўқиш – 14 216 нафар.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш