Сўнгги ҳафталарда Афғонистон билан боғлиқ хабарлар халқаро ҳамжамият эътиборини тортмоқда. Ички ишлар вазири Сирожиддин Ҳаққонийнинг лавозимдан олиниши эҳтимоли, АҚШ вакилларининг Кобулга ташрифи, салкам икки сутка давом этган интернет узилиши каби воқеалар “Толибон”даги ички зиддиятлар ва ташқи сиёсий стратегиялар ҳақида муҳим саволларни ўртага чиқармоқда.

Kun.uz мавзуни шарҳлаш учун Афғонистон ва Жанубий Осиё тадқиқотлари маркази раҳбари Исломхон Гафаровни жонли эфирда суҳбатга таклиф этди.