Россия Қуролли кучлари Бош штабининг Бош бошқармаси Полша, Литва ва Германияда ҳужумлар тайёрлаган бўлиши мумкин. Бу ҳақда 2 октябр, пайшанба куни Полшанинг Gazeta Wyborcza газетаси прокуратура ва Полша разведка бошқармаси ички хавфсизлик агентлиги (ABW) маълумотларига таяниб хабар берди. RMF24, шунингдек, нашрга асосланиб тергов тафсилотларини тақдим этган.

Gazeta Wyborcza хабарига кўра, ушбу иш бўйича 27 ёшли Владислав Д. қўлга олинган бўлиб, у Россия разведкаси учун ишлаган, хусусан, Литва, Полша ва Германия ўртасида дрон компонентлари ва портловчи моддалар қутиларини ташишда гумон қилиняпти.

Разведка агентлиги маълумотларига кўра, ҳужумда дронлар ва кучли портловчи моддалар бўлган маккажўхори қутиларидан фойдаланилган бўлиши мумкин, улар учувчисиз учоқларга улаш учун мўлжалланган. ABW маълумотларига кўра, консервалар разведка агентлиги томонидан Литвадаги қабристондан топилган.

Россия томони маълумотга ҳозирча изоҳ бермади.