Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
FT: НАТО Россиянинг гибрид урушига қуролли жавобини муҳокама қилмоқда
НАТО Россиянинг кучайиб бораётган провокацияларига жавоб бериш вариантларини муҳокама қилмоқда, деб хабар беради FT. Душман учувчисиз учоқларига қандай шароитларда ўт очиш мумкинлиги муҳокама масалаларидан биридир.
Фото: Anita Walczewska/Eastnews/IMAGO
НАТО давлатлари Россиянинг иттифоқ ҳаво кенгликларида кучайиб бораётган провокацион ҳаракатларига жавоб бериш вариантларини муҳокама қилмоқда. Хусусан, Россия билан чегарада қуролли дронларни жойлаштириш ва ҳавода душман нишонларига ўқ узиш мумкин бўлган вазиятларни тартибга солувчи қоидаларни юмшатиш муҳокама қилинади. Бу ҳақда 9 октябр, пайшанба куни Financial Times ўз сайтида маълум қилди.
Бу музокаралар Москванинг «гибрид уруши» нархини ошириш ва НАТО ҳаво ҳудуди учувчисиз учоқлар ва Россия қирувчи самолётлари томонидан бир неча марта бузилганидан сўнг аниқ жавоб чораларини кўришга қаратилган, дея хабар беради журналистлар НАТОдаги тўрт манбага таяниб.
Маълум қилинишича, ушбу мавзудаги муҳокамалар НАТОга аъзо Россия билан чегарадош давлатлар ташаббуси билан Франция ва Буюк Британия кўмагида бошланган. Бироқ, кейинчалик алянс доирасидаги муҳокамалар янада кенгроқ миқёсга эга бўлди.
Нашрнинг таъкидлашича, Россия ҳарбий фаолияти тўғрисида разведка маълумотларини тўплаш учун қуролли разведкачи дронлардан фойдаланиш, шунингдек, НАТОнинг шарқий чегараларида патруллик қилаётган учувчилар учун хавф туғдирувчи объектни уриб тушириш жоиз бўлган ҳолатларда «чегарани пасайтириш» таклифлар орасида бор.
Яна бир жавоб варианти — Россия билан чегарада, хусусан, олис ва хавфсизроқ ҳудудларда НАТО ҳарбий машқларини ўтказиш.
Сўнгги ойларда баъзи кузатувчилар Россияга тегишли деб ҳисоблаган номаълум учувчисиз учоқлар НАТО ҳаво ҳудудини бир неча бор бузган ва алянсга аъзо бир қанча давлатларда аэропортлар фаолиятини тўхтатганди.