Туман/шаҳар маҳаллий бошқарув органлари янги кўп функцияли, кўп қаватли маъмурий биноларга жойлаштирилади (намунавий лойиҳа асосида). Бўшатилган объектлар: давлат кўчмас мулкларининг рўйхати шакллантирилиб, улар электрон аукцион орқали сотувга қўйилади, тадбиркорлик лойиҳаларига берилди. 

Янги маъмурий бинолар қурилиши/реконструкцияси учун республика бюджетидан 20 млрд сўмгача бюджет ссудаси ажратилади. Қолган қисми — аукционда сотувдан тушган маблағлар ва заруратда бошқа давлат активларини сотиш ҳисобига қопланади. 

Сотувдан тушумлар, харажатлар чегирилгандан сўнг, ссудани қайтариш ва янги бинолар қурилишига мақсадли йўналтирилади. 

Объектлар E-auksion'га чиқарилаётган фазада балансда сақловчи ва фойдаланувчи ташкилотлар улардан текин фойдаланиш ҳуқуқини янги бинога кўчгунча давом эттира олади. Бу даврдаги солиқ, коммунал ва сақлаш харажатлари эксплуатация шартномасига мувофиқ қопланади.