Расмий маълумотларга кўра, жорий йилнинг 10 ойи давомида ташқи савдо айланмаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 11,8 млрд долларга ёки 21,5 фоизга ошган.

Ташқи савдо таркибида: экспорт – 29 млрд АҚШ доллари (ўсиш – 27,8 фоиз), импорт – 37,5 млрд АҚШ доллари (ўсиш – 16,9 фоиз)ни ташкил этди.

Ўзбекистон ташқи савдо ҳамкор давлатлари сони 210 тага етган. Ташқи савдо айланмасининг юқори улуши қуйидаги давлатлар ҳиссасига тўғри келмоқда:

  • Хитой – 19,7 фоиз;
  • Россия – 15,9 фоиз;
  • Қозоғистон – 5,9 фоиз;
  • Туркия – 3,7 фоиз;
  • Корея Республикаси – 2,2 фоиз.

Кўрсаткичлардан кўриниб турибдики, Хитой ва Россия Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо шериклари сифатида ўз позициясини сақлаб қолмоқда, шу билан бирга, ташқи савдо географияси 210 та мамлакатни ўз ичига олган ҳолда кенгайиб бормоқда.