UZTELECOM эслатишича, “Контакт-марказ” ходимлари ҳеч қачон қўнғироқ қилиб, SMS-кодлар ёки бошқа шахсий маълумотларни сўрамайди. Шу боис, агар сизга шубҳали қўнғироқ бўлса ёки ўзини ходим сифатида таништирган шахс шахсий маълумотларингизни талаб қилса, ҳеч қандай маълумот берманг.

Бундай ҳолатда, аввало қўнғироқ қилаётган шахс ёки компания ҳақида маълумотни текшириб олинг. Шунингдек, расмий ишонч телефонлари ва “Контакт-марказ” бўйича маълумотлар билан компаниянинг расмий веб-сайти орқали танишиш тавсия этилади.

Эслатма: SMS орқали келган тасдиқловчи кодлар — шахсий маълумот ҳисобланади. Уни учинчи шахсларга айтмаслик сиз маблағ ва аккаунтларингиз хавфсизлигини таъминлайди.