Технология | 16:30 / 14.01.2026
2173
1 дақиқада ўқилади

Insta360 янги Link 2 Pro веб-камерасини тақдим этди

Бу камера одамни ўзи кузатиб, ҳаракатига қараб бурилади. У стримерлар, геймерлар ва масофадан ишлайдиганлар учун мўлжалланган.

Камера 4K форматда ёзади, кам ёруғликда ҳам аниқ кўрсатади ва ичида шовқинни камайтирувчи микрофонлар бор. Энг қизиқ томони эса у махсус механизм орқали инсон қаерга юрса, ўша томонга ўгирилади.

Бундан ташқари, у гапни матнга айлантириб субтитр чиқаради, хорижий тилни таржима қилади ва видеоқўнғироқдан кейин қисқа хулоса ҳам тайёрлайди. Фонни автоматик ўзгартириш, юзларни хиралаштириш каби функциялар ҳам бор.

Link 2 Pro нархи 249 доллар. Оддийроқ, бурилмайдиган версияси эса 199 доллар туради. Савдолар аллақачон бошланган.

  • Технологиялар тез ўзгараётган бугунги кунда энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлиш муҳим. Рақамли дунёда адашиб қолмаслик ва шундай янгиликларни биринчилардан билиш учун KUN.UZ Texnologiya Теlegram саҳифасини кузатиб боринг.
Аббос Юсуфжонов
Муаллиф Аббос Юсуфжонов