Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги Бешқўрғон бозорида йирик ёнғин ва «участкавой»ларга дайди топиш режаси – маҳаллий дайжест
Тошкент шаҳри Олмазор тумани ИИБ амалдори профилактика инспекторларига кўчадан дайди топиб, маъмурий баённома расмийлаштириш бўйича топшириқ берди. Тошкентда «Ипподром» номи билан машҳур бўлган ҳудуддаги Бешқўрғон бозорида йирик ёнғин содир бўлди. Андижон вилояти ҳокими ўринбосари 50 минг доллар билан ушланди. Куннинг шу ва бошқа муҳим янгиликлари билан таништирамиз.
«Участкавой»ларга кўчадан дайди топиб, маъмурий баённома расмийлаштириш топшириғи берилди
Тошкент шаҳри Олмазор тумани ИИБ амалдори Аброр Худойбердиев профилактика инспекторларига кўчадан дайди топиб, маъмурий баённома расмийлаштириш бўйича топшириқ берди. У «300 та» қилиши кераклигини айтиб, барча ходимга кўчага чиқишни буюрган.
Хусусан, аудиода Аброр Худойбердиев дайди топмаган ходим қариндошини ёки ўзини дайди сифатида «ёпиши» бўйича айтган.
ИИВ матбуот хизмати Kun.uz сўровига жавобан ҳолат ўрганиб чиқилишини маълум қилди.
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари 50 минг доллар билан ушланди
2024 йилдан буён вилоят ҳокимининг туризм бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Исомиддин Исманов Бобур шаҳарчасидаги 20 сотих ерни ҳужжатлаштириб олиб бериш эвазига 50 минг доллар талаб қилган. У бу пулни ўз уйида олаётганида қўлга тушди.
5 апрел куни Андижон вилояти прокуратураси томонидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 28,211-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди, ҳоким ўринбосари процессуал тартибда ушланган.
Тошкентдаги Бешқўрғон бозорида йирик ёнғин юз берди
5 апрел куни Тошкентда «Ипподром» номи билан машҳур бўлган ҳудуддаги Бешқўрғон бозорида йирик ёнғин содир бўлди. 8 минг кв.м майдонни эгаллаган офат узоқ давом этди ва кўтарилган тутун шаҳарнинг олис нуқталаригача кўриниб турди.
Олов савдо дўконларидан ташқари кўплаб автомобилларга ҳам тиклаб бўлмас даражада талафот етказгани маълум бўлди.
ФВВ ҳозирча ёнғин етказган зарар миқдори ҳисобланаётгани, жароҳатланганлар ва вафот этганлар йўқлигини маълум қилди.
Талабаларни таълим жараёнига алоқадор бўлмаган ишларга жалб этиш тақиқланди
Адлия вазирлиги томонидан олий таълим соҳасига оид муҳим идоравий ҳужжат давлат рўйхатидан ўтказилди. Унга кўра, олий таълим тизимини ташкил этиш, таълим жараёни, бошқарув ва талабалар ҳуқуқларига оид қоидалар янгидан белгилаб берилди.
Янги низомда олий таълим тизимини ташкил этиш, таълим жараёнини йўлга қўйиш, бошқарув ва молиявий муносабатлар, шунингдек, талабалар ҳамда педагог ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ белгилаб берилган.
Муҳим жиҳатлардан бири — талабаларни таълим жараёнига алоқадор бўлмаган ишларга жалб этиш тақиқланиши белгиланган.
Мавзуга оид
20:26 / 03.04.2026
Фарғонада мудҳиш қотиллик, Ўшга авиақатнов ва ходимга берилган зарба – маҳаллий дайжест
20:09 / 02.04.2026
Гулистонда одамлар эвакуацияси ва тиббиётчиларга 5 кунлик иш ҳафтаси – маҳаллий дайжест
19:51 / 01.04.2026
«Алимент»чиларга янги чекловлар, «техпаспорт»га 5 йиллик муддат ва поезд кечикса компенсация – маҳаллий дайжест
22:07 / 31.03.2026