Туркия Суперлигасиинг 8-турида "Истанбул Бошоқшеҳир" жамоаси "Газиантеп"ни қабул қилди.

Учрашувда "Истанбул Бошоқшеҳир" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мезбонларнинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов 8-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 82-дақиқада у узатган тўпни Умут Гунеш рақиблар дарвозасига жойлаб қўйди. Меҳмонлар 66-дақиқада Сердар Дурсуннинг ягона голи билан жавоб қайтаришди.

Мазкур ўйиндан сўнг Шомуродов ҳисобидаги голлар сони 7 тага етди. Ведат Муриқи (“Фенербахче”), Муҳаммад Салоҳ (“Трабзонспор”) ва Гифт Орбан (“Амедспор”) ҳисобида ҳам 7 тадан гол бор.

“Истанбул Бошоқшеҳир”нинг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаев захирада қолдирилди.

Жамоа Туркия чемпионатида 8 ўйиндан сўнг 11 очко жамғариб, турнир жадвалида 10-ўринда бормоқда.