Шанба куни Украина Россиянинг логистика марказларига зарба берди. Володимир Зеленский бу ҳужумларни мазкур омборларда дрон ишлаб чиқариш учун мўлжалланган бутловчи қисмлар сақлангани билан изоҳлади. Орадан бир кун ўтиб, Россия Киевга баллистик ракеталар билан уруш бошидан буён энг йирик ҳужумлардан бирини уюштирди.
Яқин Шарқда ҳусийчилар Саудия Арабистонига денгиз қамали эълон қилди. АҚШ-Эрон зарбалар алмашинуви давом этяпти. Британияда янги бош вазир фаолият бошлади.














