Миллий статистика қўмитаси маълум қилишича, 2026 йилнинг январ–июн ойларида мамлакат бўйича жами 373 389 та тирик туғилиш ҳолати қайд этилган.

Ҳудудлар кесимида энг кўп чақалоқ Самарқанд вилоятида дунёга келган бўлиб, бу ерда 46 436 та туғилиш рўйхатга олинган.

Кейинги ўринларни Фарғона вилояти — 41 773 та ва Қашқадарё вилояти — 41 261 та туғилиш билан эгаллаган. Шунингдек, Сурхондарё вилоятида 35 461 та, Андижон вилоятида 32 949 та, Наманган вилоятида эса 31 441 та чақалоқ туғилган.

Тошкент вилоятида 29 024 та, Тошкент шаҳрида 27 446 та тирик туғилиш қайд этилган.

Қолган ҳудудлар орасида Бухоро вилоятида 17 535 та, Хоразм вилоятида 17 112 та, Жиззах вилоятида 16 949 та, Қорақалпоғистон Республикасида 15 894 та, Навоий вилоятида 10 724 та ва Сирдарё вилоятида 9 384 та тирик туғилиш рўйхатга олинган.