Андижон вилоятида «Андижон сув таъминоти» АЖнинг туман филиалларидан бири бошлиғи янги қурилган хонадонга оқава сув тармоғини тортиш учун рухсат олиш ҳамда канализация насоси ўрнатишда ёрдам бериш эвазига 8,5 минг АҚШ доллари талаб қилган. Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ва ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у сўралган маблағни учинчи шахс орқали олган вақтида қўлга олинди.
Қашқадарё вилоятида эса ОИТСга қарши курашиш марказининг туманлардан биридаги ОИВ диагностика лабораторияси лаборанти фуқарога нисбатан тайинланган экспертиза хулосасини мансабдор танишлари орқали унинг фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 3 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди. Тезкор тадбир давомида ушбу маблағдан 2,5 минг АҚШ долларини олган Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг туман бўлими бошлиғи ҳам қўлга олинди.
Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.











