Қўмита маълумотларига кўра, жорий йилнинг дастлабки олти ойида республика бўйича жами 373 389 та тирик туғилиш қайд этилган.

Туғилишлар оталарнинг ёш гуруҳлари бўйича таҳлил қилинганда, энг катта улуш 25–39 ёшли эркаклар ҳиссасига тўғри келган. Ушбу ёш тоифасидаги 309 182 нафар эркак ота бўлган.

Шунингдек, 25 ёшгача бўлган оталар сони 34 526 нафарни, 40–59 ёшдагилар эса 29 403 нафарни ташкил этган.

60–69 ёш оралиғидаги 249 нафар эркак ҳам 2026 йилнинг биринчи ярмида фарзандли бўлган.

Энг юқори ёш тоифасида — 70 ёш ва ундан катта эркаклар орасида эса 29 та оталик ҳолати қайд этилган.