Фармонга кўра, қуйидагилар 2026–2030 йилларга мўлжалланган “Статистикани ривожлантириш – 2030” миллий стратегиясининг устувор йўналишлари этиб белгиланди:
барча расмий статистикани тайёрловчилар фаолиятини ягона ёндашув асосида мувофиқлаштириш, маълумотлар сифатини таъминлашнинг институционал салоҳиятини ошириш;
халқаро стандартлар ва замонавий статистик моделларга мувофиқ статистика услубиятларини такомиллаштириш;
рақамли трансформация, ҳисобот юкини камайтириш ва маълумотлар инфратузилмасини модернизация қилиш ва бошқалар.
Ўзбекистон ҳудудида бизнесни рўйхатга олиш 2026 йил 15 октябр – 30 ноябр саналарида ўтказилади.
2027 йил 1 январдан статистика органлари томонидан ҳар чоракда ўтказиладиган танланма кузатувлар учун микрофирмалар ва кичик корхоналар йилда фақат 1 маротаба танлаб олиниши мумкин.













