Музокаралар давомида банкнинг вакиллик тармоғини кенгайтириш, исломий савдо молиясини ривожлантириш, капитал бозори воситаларидан фойдаланиш, халқаро ҳисоб-китобларни такомиллаштириш ҳамда экспорт кредитларини ривожлантириш йўналишлари муҳокама қилинди. Ислом шариати тамойилларига мос келадиган инвестиция маҳсулотларини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилди.
Hayot Bank учун бундай учрашувлар халқаро алоқаларни кенгайтириш, янги ҳамкорлик истиқболларини шакллантириш ва хорижий бозорларда фаолият юритаётган мижозлар учун илғор молиявий ечимларни жорий этиш имконини беради.
Реклама ҳуқуқи асосида















