Саммит бизнес, молия сектори, давлат тузилмалари ва халқаро ташкилотларнинг 3000 дан ортиқ вакилларини бир майдонга жамлади. Тадбирнинг асосий мавзулари барқарор ривожланиш, масъулиятли инвестициялар, энергетика хавфсизлиги ва келажак етакчилиги бўлди. Саммит шиори — Resilience for a Sustainable Future («Барқарор келажак йўлида мустаҳкамлик»).

Тадбир доирасида Hayot Bank барқарор ривожланишга бағишланган халқаро мулоқотда иштирок этди ҳамда бизнес, маданият ва масъулиятли ривожланиш йўналишидаги ташаббуслар билан танишди.

Саммитнинг муҳим тадбирларидан бири санъат, жамият ва барқарор ривожланиш ўртасидаги боғлиқликни ўрганувчи рассомлар ва кураторларни бирлаштирган Art for Change кўргазмаси бўлди. Лойиҳа иштирокчилари орасида Legends Art Club ва Evolution Events асосчиси, куратор Александра Шербович, санъатшунос Елена Белолипецкая, шунингдек, рассомлар Салма Ал Мансури, Марина Байзел, Зейна Абдулла, Адриан Пепе, Заҳра Джеванджи ва Сауле Сулейменова бор эди.

Hayot Bank’нинг саммитдаги иштироки халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, барқарор ривожланиш соҳасидаги илғор тажрибаларни ўрганиш ҳамда хорижий молия институтлари ва ҳамкорлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш стратегиясининг бир қисми бўлди. Бундай майдонлар тажриба алмашиш, глобал тенденциялар билан танишиш ва янги ривожланиш йўналишларини излаш имконини беради.

Масъулиятли бизнес, экологик ва ижтимоий масалалар ҳамда молия институтларининг барқарор иқтисодиётни шакллантиришдаги ўрни бўйича халқаро мулоқот алоҳида аҳамиятга эга.

Hayot Bank халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, банк фаолиятига замонавий ёндашувларни татбиқ этиш ва Ўзбекистон молия секторини ривожлантиришга ҳисса қўшишга интилади.

Реклама ҳуқуқи асосида