Давлат активларини бошқариш агентлиги маълумотига кўра, аукцион 2026 йил 9 ноябр куни “E-auksion” платформасида ўтказилган. Бинонинг бошланғич қиймати 165,5 млрд сўм этиб белгиланган эди.

Онлайн савдо 2 соат 50 дақиқа давом этди ва 52 та таклифдан сўнг Jarkurgan Build Group компанияси аукцион ғолиби бўлди.

Якуний нарх эса бошланғич нархдан 52 фоизга юқори бўлди.

Корхона ва ташкилотларнинг ягона реестрига кўра, Jarkurgan Build Group 2024 йилда ташкил қилинган, турар жой биноларини қуриш билан шуғулланади. Тошкент шаҳри Яшнобод туманида жойлашган, устав фонди — 28,6 млрд сўм.

Компаниянинг 61,51 фоиз улушига Palace of Energy фирмаси, қолган 38,49 фоизига эса Дилмурод Сиддиқов эгалик қилади.

Агентлик биноси Тошкент шаҳрининг Миробод туманида жойлашган. У 2025 йил август ойида ҳам айни бошланғич нархда очиқ аукцион савдоларига чиқарилган.

Объект майдони 0,66 гектарни, бино ва иншоотларнинг умумий майдони эса 11 минг квадрат метрни ташкил этади.

Image

Объектнинг сотилиши вазирлик ва идораларни Янги Тошкентга кўчириш дастури доирасида амалга оширилмоқда. Дастур пойтахтдаги 83 та кўчмас мулк объектини сотишни назарда тутади.

Давлат активларини бошқариш агентлигига кўра, ҳозиргача Тошкент шаҳрида вазирлик ва идораларнинг 8 та маъмурий биноси жами 1 трлн 120,4 млрд сўмга сотилган. Яна 11 та объект 1 трлн 20,5 млрд сўмлик бошланғич қиймат билан савдога қўйилган.

Бўшатилаётган маъмурий биноларни сотишдан тушадиган маблағлар Янги Тошкентда маъмурий инфратузилма барпо этишга йўналтирилиши режалаштирилган.