29 Ноябрь

20:30

Тошкентда тадбиркор ва туркиялик инвестор бинодан айрилиши мумкин. Муаммо қандай ҳал қилинади?

Kun.uz таҳририятига Тошкент шаҳрининг Яккасарой кичик саноат зонаси ҳудудидаги 52-блокда фаолият юритувчи «All Solar» хусусий корхонаси раҳбари Музаффар Тилавов мурожаат йўллади. Батафсил

19:20

Ўзбекистоннинг чет элдаги ваколатхоналари томонидан мамлакат фуқароларига паспорт бериш йўлга қўйилиши кутилмоқда

Бугун, 29 ноябрь куни Олий Мажлис Сенатининг йигирма тўртинчи ялпи мажлиси олдидан парламент юқори палатаси қўмиталарининг йиғилишлари ўтказилиб, унда ялпи мажлис кун тартибига киритилган масалалар муҳокама қилинди ва масъулларнинг ҳисоботлари тингланди. Батафсил

19:00

Истиқболи кўринмаётган истиқболликлар. Самарқанд марказидаги жарликда «жон сақлаётганлар» ҳақида

Самарқанд чиройли шаҳар, жуда чиройли шаҳар. Шунинг учун йилига ярим миллионгача сайёҳлар бу кўҳна шаҳарни томоша қилиш учун дунёнинг тўрт томонидан келишади. Аммо бу шаҳарда бир маҳалла борки, у ерга борсангиз, тушкунликка тушиб қоласиз... Батафсил

16:40

Оналар ўлимининг ярми шифокорга вақтида мурожаат қилмаслик билан боғлиқ – Элмира Боситхонова

Бугун, 29 ноябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Мамлакатда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, репродуктив саломатлик муҳитини янада яхшилаш» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Батафсил

16:20

Бола асраб олмоқчимисиз? Унда тутинган ота-оналар курсида ўқинг

Жорий йилнинг 1 ноябридан бошлаб ҳар бир вилоятдаги мавжуд Меҳрибонлик уйлари ва болалар шаҳарчаларида тутинган ота-оналарни тайёрлаш курслари йўлга қўйилди. Батафсил

16:00

Мирзиёев Марказий Осиё давлатларининг ўзаро яқинлашувини ортга қайтмайдиган жараён деб атади

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг музокаралари кенгайтирилган таркибда давом этди. Батафсил

15:20

«Арсенал» Эмерини ишдан бўшатди

«Арсенал» бош мураббийи Унаи Эмери истеъфога чиқарилди. Батафсил

14:52

2019 йилда қанча ўзбекистонлик Россияга ишлашга кетди?

Россия мигрантлар сони бўйича Германиядан кейин Европада иккинчи ўринда - 11 миллиондан ортиқ киши. Энг катта гуруҳ (3 миллиондан ортиқ киши) Украинадан келган муҳожирлардир, дейилади Халқаро миграция ташкилотининг Женевада чоршанба куни эълон қилинган ҳисоботида. Батафсил

14:33

Уйи бузилган зангиоталиклар нимадан норози бўлишди?

 «Қушнинг ҳам уяси бузилмасин», дейди халқимиз. Уйи бузилган қуш чирқираб дунёларни бузади. Қуш-ку, қуш, одамнинг уйи бузилса-чи? Қаҳратон қишда кўчада қолган одамлар додини кимга айтсин? Батафсил

13:14

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари учрашувида муҳим таклифлар билан чиқди

Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашуви бошланди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилмоқда. Батафсил

09:30

Канадада бортида ўзбекистонликлар бўлган кичик самолёт қулади. Уларнинг барчаси ҳалок бўлди

Жорий йилнинг 27 ноябрь куни кечқурун Онтарионинг Маркхэм шаҳридан Квебек провинциясининг Квебек шаҳри томон парвоз қилган самолёт Кингстон яқинидаги ўрмонли ҳудудга қулади. Ҳодиса оқибатида етти нафар ўзбекистонлик, шу жумладан уч нафар ёш бола ҳалок бўлди. Батафсил

02:38

Трамп Афғонистонга кутилмаган ташриф билан келди 

АҚШ президенти Дональд Трамп Афғонистонга кутилмаган ташриф билан келди. Батафсил

28 Ноябрь

22:20

«Бу – табақаланишнинг кўриниши, қаршимиз», «Биз ёқлаймиз» — Партиялар ОТМга киришдаги имтиёзлар бўйича икки хил фикрда

Бугун, 28 ноябрь куни Тошкентдаги «Зарафшон» концерт залида сиёсий партиялар вакиллари иштирокида «Олий таълим тизими: мавжуд муаммолар ва уларни ҳал қилиш йўллари мавзусида «Демократик дебат» ток-шоусининг навбатдаги сони суратга олинди.  Батафсил

21:00

Энергетика вазирлиги электр энергияси тизимидаги узилишлар ва носозликлар бўйича изоҳ берди

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги электр токи узилиши сабаблари ва унинг нима учун электр етказиб берувчилар томонидан ўчириб қўйилиши ҳақида маълумот берди. Батафсил

20:00

Фуқароларнинг банк ҳисобварақлари ва банк карталарига тақиқ қўйилиши тўхтатилмоқда — МБ

27 ноябрдан коммунал хизматлар бўйича мажбурий тўловлар учун қарздор истеъмолчиларнинг банк карталарига хизмат кўрсатиладиган банк ҳисобрақамларидан низосиз тартибда ҳисобдан чиқариш ва тақиқ қўйиш бекор бўлади. Батафсил

17:40

Раъно Шодиева: «Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган фуқароларнинг атиги 2 фоизи иш билан таъминланган»

Бугун, 28 ноябрь куни, Халқаро анжуманлар саройида «XXI асрда гендер ва ёшлар масалалари бўйича ҳамкорликни ривожлантириш» мавзусида форум бўлиб ўтди. Батафсил

17:20

Акрам Муҳаматқулов: «Ўзбекистонда ижтимоий медиа бешинчи ҳокимиятга айланмоқда»

27 ноябрь куни Лондондаги «Glaziers Hall»да UzInvest форуми бўлиб ўтди. Батафсил

15:40

Плей-оффга чиққан 8 жамоа аниқ, яна 8 йўлланма учун кимлар курашади? ЕЧЛдаги интригалар

Чемпионлар Лигасида 5-тур ўйинлари ниҳоясига етди ва нимчорак финал иштирокчиларининг ярми – 8 жамоа расман баҳорги иштирокини ҳал қилди. Батафсил

15:10

«Ўзбекистондаги пахта терими дунёдаги энг катта мажбурий меҳнат кампанияси эди» – Йонас Аструп

Йонас Аструп Лондонда ўтган UzInvest форумида Ўзбекистоннинг яқин тарихидаги энг нозик мавзулардан бири бўлган масала ҳақида гапирди. Батафсил

14:20

Мессида янги рекорд ва ҳали плей-оффни ҳал қилмаган Клопп. ЕЧЛда кун ўйинлари

Чоршанба оқшомида Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи 5-тури доирасида яна 4 гуруҳда 8та ўйин бўлиб ўтди. Батафсил

11:00

ТВда сайлов дебати вақтида ток ўчиб қолди. Ҳодисага кабель тармоғи шикастланиши сабаб бўлган (видео)

27 ноябрь куни Халқаро пресс-клубнинг Марказий сайлов комиссиясининг Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида жойлашган Халқаро матбуот марказида ташкил этилган, жонли эфир орқали эфирга узатилаётган пресс-коференцияси вақтида электр таъминотида узилиш рўй берди ва тадбир иштирокчилари тахминан 5 дақиқа давомида чироқсиз қолиб кетди. Батафсил

09:52

Танзила Норбоева ҳар бир давлатнинг олдида турган ўта муҳим вазифани айтди

Тошкент шаҳрида Гендер тенглик ва ёшлар масалалари бўйича ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланган форум бўлиб ўтмоқда Батафсил

09:36

Монополияга қарши курашиш қўмитаси 2020 йилда темир йўл ва ҳаво транспорти бозорида рақобат муҳитини шакллантирмоқчи

Монополияга қарши курашиш қўмитаси 2020 йилга мўлжалланган асосий вазифаларини маълум қилди. Батафсил

08:56

«Мени ўзбек деб чақиришади» — сиз соғинган Николай Ширшов билан суҳбат

Kun.uz Ростовга сафар қилганидан хабарингиз бор. Сафар давомида кўплаб қизиқарли суҳбатдошларни учратдик. Батафсил

07:37

Президент божхонага оид қарор имзолайди. 1 январдан бошлаб янгича тартиб ўрнатилади

Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида товарларни қайта ишлаш режими қабул қилинади. Президентнинг бу ҳақдаги тегишли қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди. Батафсил

27 Ноябрь

23:18

Мактаблар янги стандартлар бўйича қурилади ва таъмирланади — Президент қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Замонавий мактаб»ларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида​»ги қарори имзоланди. Батафсил

21:26

«Ўзбекконцерт» директори лицензияни олиш ва қайтариб бериш масаласида изоҳ берди

Сўнгги ойларда ижтимоий тармоқларда «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси фаолиятини тугатиш ҳақида турли чақириқлар юзага келиб, интернет фойдаланувчилари ўртасида кенг муҳокама қилинмоқда. Батафсил
Top