15 Февраль

Президент Андижон вилояти Марҳамат туманидаги шахмат мактаби ва кутубхонада бўлди. 

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташриф буюрди.

Андижон вилоятида яшовчи фуқаро бирданига икки нафар собиқ турмуш ўртоғига алимент бўйича қарздорликни тўлаб берган. Бу ҳақда Kun.uz’га МИБ матбуот котиби хабар берди.

14 Февраль

Жамшидбек Бозорбоев Андижон вилояти Хўжаобод тумани ҳокими этиб тайинланди. Туманга 2022 йил 18 феврал кунидан буён ҳокимлик қилиб келган Ўткирбек Шукуров соғлиги туфайли вазифасидан озод қилинганди.

Отавуллохон Расулов Олтинкўл тумани ҳокими этиб тайинланди. Бунгача туманга ҳокимлик қилган Муҳаммадмусо Обидов президент топшириғига кўра лавозимга лойиқлиги кўриб чиқилиб, ишдан олинганди.

Гулнора Аҳмедова Андижон вилояти ҳокими ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Ушбу лавозимда ишлаб келган Гулнора Абдуллаева бошқа ишга ўтаётганлиги сабабли вазифасидан озод этилган. 

11 Февраль

11 феврал куни Андижон вилоятининг Марҳамат туманидаги икки қаватли уйда ёнғин юз берди. Ёнғин 7 та ёнғин-қутқарув экипажи ёрдамида ўчирилди.

Бу сўнгги 4 ойда кўп қаватли уйларнинг томи ёниб кетиши билан боғлиқ учинчи ҳодиса ҳисобланади. Бундан олдинги ҳодиса 2 феврал куни содир бўлганди.

10 Февраль

Сенат ялпи мажлисида Андижон ва Тошкент вилоятларидаги дастурлар ижроси муҳокама қилинди. Ўрганишларда ушбу вилоятларда дастурлар ижроси бўйича қатор натижаларга эришиш билан бирга камчиликларга ҳам йўл қўйилгани аниқланган.

8 Февраль

Андижон вилояти Марҳамат туманида Мексика давлати орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди.

7 Февраль

Андижон вилояти Хўжаобод тумани ҳокими Ўткирбек Шукуров лавозимидан озод қилинди. Унинг биринчи ўринбосари ҳоким лавозимига вақтинча тайинланди.

6 Февраль

Андижон вилоятининг Олтинкўл тумани ҳокими Муҳаммадмусо Обидов лавозимдан озод этилди. Туманга янги ҳоким тайинланган.

Кўпроқ янгилик
Top