Заргарлик учун олиб кирилган қимматбаҳо тошлар ҚҚСдан озод этилди
Президент томонидан имзоланган қонун билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришга кўра:
- Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган қимматбаҳо тошларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан 2024 йил 1 январдан 2027 йил 1 январгача озод қилинади.
- Касаба уюшмалари тизимидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари негизида болаларнинг дам олиш мавсумидан ташқари даврда ташкил этиладиган дам олиш уйларининг ва дам олиш зоналарининг мазкур йўналишдаги хизматларни кўрсатишдан олган фойдаси 2026 йил 1 январгача фойда солиғидан озод қилинади.
«Туризм тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра:
- Касаба уюшмалари тизимидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари негизида болаларнинг дам олиш мавсумидан ташқари даврда ташкил этиладиган дам олиш уйлари ва дам олиш зоналари жойлаштириш воситалари сифатида мажбурий сертификатлаштиришдан озод этилади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Тавсия этамиз
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Шаҳарларда йўл таъмирлаш ишлари фақат тунда амалга оширилади
Ўзбекистон | 17:20 / 16.05.2025
Камералар йўл чизиғини босганлик учун жарима ёзмайдиган бўлди
Ўзбекистон | 16:46 / 16.05.2025
14 йиллик қамоқдан президентликкача. Хосе Мухика ким эди?
Жаҳон | 16:05 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Ижтимоий тармоқлар қонуни” ва грин-картадаги лидерлик — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 09:00
-
"Кўчамиз даҳшатли тутун билан қопланди" - Қўқонда аммиак сизиб чиққан ҳудуддан репортаж
Жамият | 07:53
-
Тошкентда бир қатор кўчалар вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 23:55 / 17.05.2025
-
«Сити» Англия Кубоги финалида ютқазди, Ҳусанов кумуш медал тақди
Спорт | 23:01 / 17.05.2025
Мавзуга оид

18:24 / 18.04.2025
Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар янада қўллаб-қувватланади

12:35 / 20.03.2025
Заргарлик соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жарима миқдори оширилади

09:21 / 03.02.2025
483 млн сўмлик заргарлик буюмларини яшириб олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди

16:18 / 27.01.2025