Ўзбекистон | 18:00 / 28.01.2024
66140
1 дақиқада ўқилади

Андижондаги «Дўстлик» божхона постида ходим йўловчи аёлнинг юкларини тепиб ташлагани акс этган видео тарқалди

Андижон вилояти божхона бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Фото: Видеодан кадр

2024 йил 27 январ куни ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида жойлашган “Дўстлик” божхона постида божхона ходими чегарани кесиб ўтаётган аёлга жуда қўпол муносабатда бўлгани ва унинг сумкаларини тепиб ташлагани тасвирланган видео тарқалди.

Видеода бир гуруҳ божхона ходимлари қуюшқондан чиқаётган ходимнинг хатти-ҳаракатларини хотиржам томоша қилиб тургани тасвирланган. Бундан ташқари, ходим йўловчи аёлга бақираётган кезда ходимлардан бири ўша ердан ўтиб кетаётган бошқа бир аёлнинг елкасига илинган катмонсимон кичик сумкачага қўл юборганини (!) ҳам кўриш мумкин.

Андижон вилояти божхона бошқармаси ўз муносабатида видеодаги ҳодиса 2023 йил 25 октябр куни бўлганини маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳозирда ходимнинг хатти ҳаракатига нисбатан хизмат текширув тайёрланиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Натижаси бўйича қўшимча маълумот берилади.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид