2 Апрель

Наманган вилояти Чуст туманида фаолият кўрсатаётган «O‘KTAMJON SERVIS» оилавий корхонаси раҳбари Санобар Тожибоева тумандаги ишчиларга жой етишмаётгани, тайёр маҳсулотлар учун омборхона зарурлиги ҳақида мурожаат қилди.

1 Апрель

Kun.uz’нинг навбатдаги қаҳрамони ҳам чекка қишлоқлардаги аёллар бандлигини таъминлашни ўз олдига мақсад қилиб олган.

Хуршид Абдумаликов Чортоқ тумани ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

31 Март

Жорий йилнинг 28 март куни соат 09:30ларда Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида яшовчи аёл кўприк устида тўхтатиб қолинди, деб хабар бермоқда Миллий гвардия ахборот хизмати.

30 Март

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Қирғизистон Республикаси Жалолобод вилояти губернатори бошчилигида Наманганга ташриф буюрган делегацияни расмий қабул қилиш маросимида Наманган орқали иккита янги ўтказиш пункти очилишини айтиб ўтди.

Уч ой ичида Ўзбекистоннинг Наманган вилояти ва Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти ўртасида автомобил қатнови йўлга қўйилади.

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов яқинда президент ташриф буюрган Бунёдкор маҳалласида режалаштирилган лойиҳалар ҳақида маълумот берди.

Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани қўшни Қирғизистон билан чегара ҳудудда жойлашган.

29 Март

Фарҳод Аҳмаджонович Мамадалиев вилоят ҳокимининг 2021 йил 29 мартдаги қарори билан Наманган вилояти ҳокимининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Наманган вилояти Косонсой туманида Наманган вилоят суди раиси Абдурасул Эранов ва вилоят маъмурий суди раиси Салоҳиддин Турсунов бошчилигида жиноят ишлари бўйича туман суди раиси, фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйича туманлараро судлар раислари туман халқ қабулхонасида фуқаролар билан навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.

Бугунги жарроҳлик амалиётида Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи давлат медицина институтининг урология кафедраси ассиценти, тиббиёт фанлари номзоди, Санкт-Петербург шаҳридаги Александровская шифохонаси урология бўлими мудири Олег Бурлака наманганлик мутахассислар учун мастер класс ўтказиб берди.

27 Март

2021 йилнинг 24 март куни соат 03:40да номаълум шахслар Наманган вилояти, Наманган шаҳар “Қадамжой” МФЙда жойлашган “Пекин” тиббиёт маркази биносига юзларига қора рангли тиббиёт ниқоби таққан ҳолда ғайриқонуний равишда кирган.

Кўпроқ янгилик
Top