9 Декабрь

Президент Шавкат Мирзиёев 9 декабрь куни Самарқанд вилоятида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Самарқанд халқаро аэропорти 10 декабрдан бошлаб халқаро ва маҳаллий авиақатновлар учун очилади. Бу ҳақда Uzbekistan airports хабар бермоқда.

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида профилактика инспекторининг машинасини ёқиб юборган шахсга ҳукм ўқилган.

Самарқанд вилоятида жойлашган “Юқори нуқта” мунтазам ЙПХ масканида Самарқанд–Тошкент йўналишида кетаётган машина тўхтатилиб текширилганда, йўловчилар орасида қидирувдаги шахс борлиги аниқланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Самарқанд вилояти Иштихон туманидаги хонадонларнинг биридан номаълум этиологик заҳарланиш билан вафот этган фуқаро топилган. Бу ҳақда туман ҳокимининг мазкур бахтсиз ҳодиса юзасидан суриштирув ўтказиш ҳақидаги қарорида маълум қилинган.

Самарқанд вилояти Ургут туманида жойлашган “Жартепа” чегара божхона постида тегишли ҳужжатлари бўлмаган ҳолда 15 тонна селитра ортилган юк машинаси ушланган. Бу ҳақда Kun.uz’га вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

8 Декабрь

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳар ХТБ томонидан директорларга мактабларда ўтказилган йиғилишларда вилоят прокурори ёрдамчилари иштирок этгани ҳақида баённомаларни расмийлаштириб келиш топшириғи берилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси муносабат билдирди.

7 Декабрь

Самарқанд шаҳрида меҳмонхона қурилиши учун рухсат олинган жойга тадбиркор томонидан кўп қаватли уй қурилаётгани аниқланди.

Самарқанд шаҳри Сартепа массивида жойлашган савдо дўкони ёниб кетган. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар бермоқда.

6 Декабрь

Паст Дарғомда туман йўллардан фойдаланиш корхонасидан хусусий корхона фойдасига 748 миллион сўм ундирилган.

СамДУ математика факултетининг кечки бўлимида таҳсил олаётган бир гуруҳ талабалар 2020-2021 ўқув йилида якуний имтиҳонлардан ўтолмагани сабабли курсда қолдирилган. Масала шундаки, талабалар имтиҳон баҳолари қўйиладиган махсус муҳрланган қоғоз бўялгани ва баҳолар ўзгартириб қўйилгани ҳақида маълум қилишди.

Самарқанд туманида содир бўлган ёнғинда ёнма-ён жойлашган учта хонадоннинг том ва шифт қисми ҳамда уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Кўпроқ янгилик
Top