Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда Самарқанд ва Қашқадарёдан Тошкентга олиб кетилаётган кўп миқдордаги истеъмолга яроқсиз гўшт тўхтатиб қолинди
Учта ҳолатда жами 1 тоннадан ошиқ истеъмолга яроқсиз гўштлар Тошкентга олиб кетилаётгани аниқланган.
Сирдарё вилояти ИИВ ахборот хизматининг хабар беришича, вилоят ҳудудидаги “Сирдарё” ЙПХ масканида вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ ҳамда вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари томонидан бир нечта ҳолатда Тошкентга олиб кетилаётган истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари тўхтатиб қолинган.
Жумладан, Самарқанд–Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган Epika холислар иштирокида тўхтатилиб текширилганда, Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаро И.И. бошқарувидаги машина салонида ҳеч қандай ҳужжатларсиз, келиб чиқиши номаълум бўлган 225 килограмм ҳайвон гўшти борлиги аниқланган.
Шунингдек, Қашқадарё–Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган Nexia-1 холислар иштирокида тўхтатилиб текширилганда, Чироқчи тумани Торжилға қишлоғида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаро Э.Э. бошқарувидаги машина юкхонасида ҳеч қандай ҳужжатларсиз, келиб чиқиши номаълум бўлган 454 килограмм ҳайвон гўшти борлиги аниқланган.
Бундан ташқари, Қашқадарё–Тошкент йўналишида ҳаракатланиб ўтаётган Lacetti холислар иштирокида тўхтатилиб текширилганда, Косон тумани Пахтазор маҳалласида яшовчи, 1994 йилда туғилган фуқаро Р.Б. бошқарувидаги машина юкхонасида ҳеч қандай ҳужжатларсиз, келиб чиқиши номаълум бўлган 713 килограмм ҳайвон гўшти борлиги аниқланган.
Ҳар учала машинадаги гўшт маҳсулотлари вилоят ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказида лаборатория текширувларидан ўтказилганда, истеъмолга яроқсиз эканлиги маълум бўлган.
Шундан сўнг улар вақтинча сақлаш учун Гулистон шаҳридаги музхонага жойлаштирилган. Фуқаролар бошқарувидаги машиналар эса тегишли тартибда қонуний чора кўриш учун Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙХҲБ жарима майдонига қўйилган.
Қайд этилишича, ҳозирда аниқланган ҳолатлар юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ЖҚБ ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Сирдарё вилояти бошқармаси масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:28
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
15:20
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
20:06 / 10.06.2026