Маълум қилинишича, Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Ургут тумани ҳудудида жойлашган “Жартепа” чегара божхона постидан ноқонуний юк ортиб ҳаракатланаётган машина тўхтатиб қолинган.

Дастлабки текширув давомида фуқаро А.Х. бошқарувида бўлган DAF юк машинасида ҳеч қандай тегишли ҳужжатлари бўлмаган жами 34,5 миллион сўмлик, оқ рангли 50 кг ҳажмли қопларда 15 тонна аммиакли селитра борлиги аниқланган.

Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.