Самарқандда газ баллони портлаши оқибатида жароҳатланган уч киши вафот этди
Эр-хотин ва уларнинг 10 ёшли фарзанди турли даража куйиш жароҳатларини олган ва шифохонада вафот этган.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 11 апрел куни соат 7:10 ларда Булунғур тумани “Авлиё Парпи” МФЙдаги Қувват қишлоғида яшовчи фуқаронинг яшаш хонадонида газ плитасига уланган баллондан газ сизиб чиқиб, портлаш содир бўлган.
Оқибатда, хонадонда бўлган уч киши турли даража куйиш тан жароҳатлари олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Булунғур туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари Воҳид Худойқуловнинг Kun.uz’га хабар беришича, оила бошлиғи 80 фоиз, турмуш ўртоғи 70 фоиз, уларнинг 10 ёшли фарзанди 90 фоиз куйиш жароҳати олган.
Маълум бўлишича, шифокорлар томонидан зарур муолажалар олиб борилганига қарамасдан жабрланувчилардан икки нафари 16 апрел куни, бир нафари 17 апрел куни вафот этган.
Қайд этилишича, мазкур ҳодиса юзасидан Булунғур тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Оқдарё туманидаги ошхонада суюлтирилган газ баллони портлаши оқибатида 10 киши турли даражада тан жароҳатлари олганди.
Мавзуга оид
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
23:26 / 06.11.2024