Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда хонадондаги газ баллони портлаши оқибатида уч киши жароҳатланди
Газ плитасига уланган баллондан сизиб чиққан газ портлашга сабаб бўлган.
Самарқанд вилояти ИИИб ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 11 апрел куни соат 7:10 ларда Булунғур тумани “Авлиё Парпи” МФЙдаги Қувват қишлоғида яшовчи фуқаронинг яшаш хонадонида газ плитасига уланган баллондан газ сизиб чиқиб, портлаш содир бўлган.
Оқибатда, хонадонда бўлган уч киши турли даража куйиш тан жароҳатлари олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Қайд этилишича, мазкур ҳодиса юзасидан Булунғур тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Оқдарё туманидаги ошхонада суюлтирилган газ баллони портлаши оқибатида 10 киши турли даражада тан жароҳатлари олганди.
Мавзуга оид
22:05 / 27.06.2026
Фарғонада газ тўлдириш вақтида автобус томидаги газ баллони ёрилиб кетди
09:00 / 22.06.2026
Самарқандда 2 килограммдан ортиқ «гашиш» сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026