17 Декабрь

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов халқ депутатлари Самарқанд вилоят кенгашининг 50-сессиясида самарқандликларга мурожаат қилди. Турдимов нутқи давомида 2021 йил вилоятда амалга оширилган ишлар ва келаси йилда қандай режалар кўзланаётгани ҳақида маълумот берди.

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Қўшработ тумани аҳолисига тарқатиладиган унни олиш учун Нарпай туманига борган янги машина ҳали рақами олишга муддати бўлишига қарамасдан жарима майдончасига жойлаштирилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов вилоят ҳокимлиги мажлислар залида самарқандликларга мурожаат қилмоқда. Мурожаатда тақдим этилган кўргазмада вилоятнинг ялпи ҳудудий маҳсулоти ҳақида маълумот берилди.

Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов вилоят ҳокимлиги мажлислар залида самарқандликларга мурожаат қилмоқда. Мурожаат давомида Турдимов аҳоли билан учрашувларда кўпчилик моддий ёрдам сўраши ҳақида гапириб, бундай қарашни ўзгартириш кераклигини айтди.

Самарқанд вилоят ҳокимлиги мажлислар залида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов самарқандликларга мурожаат қилмоқда. Турдимов ўтган 2021 йил давомида Самарқандда нима ишлар қилингани ва келаси йилда нима ишлар режалаштирилаётгани ҳақида маълумот берди.

16 Декабрь

Самарқанд шаҳри Кимёгарлар қўрғонида жойлашган кўп қаватли уйдаги хонадонда ёнғин содир бўлган.

Самарқанд вилояти Иштихон туманида яшовчи оилада уч нафар ўғил эгизак туғилган. Бу ҳақда Kun.uz’га туман ФҲДЁ мудираси Маржона Сағдуллаева хабар берди.

15 Декабрь

2021 йил 11 декабрь куни ижтимоий тармоқларда Каттақўрғон туманида яшовчи фуқаро Ҳ.Умарова томонидан Каттақўрғон тумани ҳокими суд қарорини бажармаётгани айтилган хабар тарқалган. МИБ Самарқанд вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабар юзасидан муносабат билдирди.

14 Декабрь

Хизмат кўрсатиш соҳасида ўтказилган видеоселекторда президент йирик, замонавий савдо ва кўнгилочар масканлар ушбу шаҳарларнинг «ташриф қоғози»га айланиши зарурлигини таъкидлади.

2021 йил 3 декабр куни Kun.uz’да Булунғурда газ идораси ходимлари аҳолининг 194 та газ баллонини ўзлаштириб юборгани айтилган мақола эълон қилинганди. Бу туманда ўзлаштирилган баллонлар сони 2 мингдан ошиқ бўлиши мумкин.

Kun.uz’да бир эмас, икки марта танқид остига олинган Ургутдаги муаммо ниҳоят бартараф этилмоқда. Kun.uz мухбирининг хабар беришича, туман тиббиёт бирлашмасига қарашли туғуруқ ва тез ёрдам мажмуаларига кириш йўлида пиёдалар йўлакчаси қилинмоқда.

Самарқанд вилояти Нуробод туманида кўп миқдорда пиротехника воситаларини олиб кетаётган ҳайдовчи аниқланган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда.

Кўпроқ янгилик
Top