11:51 / 17.12.2021
1082

Самарқандда йиллик ЯҲМ ҳажми 50,8 триллион сўмни ташкил этди

Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов вилоят ҳокимлиги мажлислар залида самарқандликларга мурожаат қилмоқда. Мурожаатда тақдим этилган кўргазмада вилоятнинг ялпи ҳудудий маҳсулоти ҳақида маълумот берилди.

Фото: Kun.uz

Унга кўра, 2021 йил Самарқанд вилоятининг ялпи ҳудудий маҳсулоти 50,8 триллион сўмга тенг бўлган. Бу ўтган йилгига нисбатан 8,4 фоизга кўпроқ ва аҳоли жон бошига 12,8 миллион сўмга тенг дегани. Кейинги йил Самарқанд вилоят ялпи ҳудудий маҳсулоти ҳажмини 58,6 триллион сўмга етказиш кўзда тутилган (аҳоли жон бошига 14,5 миллион сўмдан).

Самарқанд ялпи ҳудудий маҳсулотида қишлоқ хўжалигининг ҳиссаси энг юқори бўлган (45,8 фоиз). Хизматлар соҳасида ЯҲМнинг 33,5 фоизини ташкил этган. Қолган 21 фоиз саноат ва қурилиш ҳиссасига тўғри келган.

Top