15 Сентябрь

Денов туманида гиёҳвандлик ўсимлигини етиштирган ва унинг қуритилганини сақлаган шахсга жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида 160 тупдан ошиқ тут дарахти кесиб ташлангани ва тутзор боғ ўрнида қурилиш бошлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат бўйича «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси муносабат билдирди. Унга кўра Шўрчи туман ҳокимлиги сохта ҳужжатга асосланиб қарор чиқарган.

14 Сентябрь

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида жойлашган чегара божхона пости орқали Ўзбекистонга снайпер милтиғи ва «Калашников» қуролларининг ўқларини олиб кирмоқчи бўлган хориж фуқароси ушланган. Бу ҳақда Божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида ўғрилик жиноятини содир этган қидирувдаги шахс қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

13 Сентябрь

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида «Матиз» машинаси 12 ёшли қизни уриб юборган. Оқибатда қиз вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

10 Сентябрь

Термиз шаҳрида фуқароларга уй олиб бериш, ўқишга ва ишга киритиб қўйишини ваъда қилиб, улардан пул олган шахсга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

9 Сентябрь

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида йўл ҳаракати қоидасини бузиб ҳаракатланган юк машинасини электровоз уриб юборган.

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида яшовчи имконияти чекланган шахслар ўзлари ишлаётган корхонанинг ёпилаётганидан норози бўлиб Президентга мурожаат қилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

8 Сентябрь

Термиз шаҳрида рўй берган йўл-транcпорт ҳодисасида Cobalt ва Matiz ўзаро тўқнашган. Оқибатда Matiz ағдарилиб кетган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.

7 Сентябрь

Сурхондарё вилоятининг барча туман ва шаҳарлари аҳолисини тоза ичимлик сув билан таъминлайдиган йирик лойиҳани бошлашга старт берилган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Сурхондарё вилояти Термиз туманида Spark машинасини Cobalt’га алмаштиришни ваъда бериб фирибгарлик қилган шахсга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

5 Сентябрь

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида йўл четида тўхтаб турган «Газель» машинаси билан тўқнашган «Спарк» ҳайдовчиси вафот этган.

Кўпроқ янгилик
Top