Қаршида BYD Spark билан тўқнашди. BYD вилоят ҳокимлигига тегишли бўлган
Қарши шаҳрида BYD Song Plus ортга қайрилиб олмоқчи бўлган Spark билан тўқнашди. Spark ҳайдовчиси шифохонада вафот этди. BYD Қашқадарё вилояти ҳокимлигига тегишли бўлган.

Фото: Видеодан кадр
Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри BYD Song Plus ва Spark иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ҳодиса юзасидан расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, воқеа 4 июл куни соат тахминан 7:53 ларда Қарши шаҳри «Бўстон» МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р-92 давлат аҳамиятдаги «Қарши-Талликурон-Касби-Жейнов-Помуқ» автомобил йўлининг 2-километрида содир бўлган. Ҳайдовчи ўз бошқарувидаги Spark машинасида орқага бурилаётганида ҳайдовчи Х.Л. бошқарувидаги BYD Song Plus йўлига чиқиб кетган ва тўқнашув юз берган. Spark қарама-қарши йўналишда келаётган Nexia билан ҳам тўқнашган.
ЙТҲ оқибатда Spark ҳайдовчиси Р.А. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган, лекин шифокорлар томонидан биринчи ёрдам кўрсатилишига қарамасдан шифохонада вафот этган. BYD Song Plus машинаси ҳайдовчисининг аҳволи эса яхши экани айтилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода BYD Song Plus шаҳар ҳудуди бўлишига қарамай, катта тезликда ҳаракатланганини кўриш мумкин.
Kun.uz манбасининг маълум қилишича, BYD Song Plus машинаси Қашқадарё вилояти ҳокимлигига тегишли бўлган. Ундан ҳокимлик ходимлари навбатчи машина сифатида фойдаланишган. Бу маълумотни таҳририятнинг вилоят ҳокимлигидаги манбаси ҳам тасдиқлади.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитой атом энергетикаси соҳасида дунёда етакчига айланди
Жаҳон | 00:46
-
Ўзбекистон фуқароларининг БААга кириши тақиқлангани ҳақидаги хабарлар асоссиз — ТИВ вакили
Жаҳон | 00:31
-
Дубай туристлар учун янги талабларни эълон қилди
Жаҳон | 00:19
-
«Ливерпул» «Тоттенҳем»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, АПЛ чемпионлигини қўлга киритди
Спорт | 23:12 / 27.04.2025
Мавзуга оид

15:46 / 12.01.2025
Қашқадарёда мактабга машина миниб келган ўқувчига чора кўрилди

16:36 / 20.12.2024
Қаршида бир оиланинг тўрт аъзоси ис газидан заҳарланган — экспертиза

17:32 / 19.12.2024
Қаршидаги фожианинг газ ёки ис гази билан боғлиқлиги эҳтимолдан йироқ — “Ҳудудгазтаъминот”

12:07 / 19.12.2024