Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Термиз шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, муқаддам фирибгарлик жиноятлари учун судланган фуқаро С.И.нинг жиноий хатти-ҳаракатлари аниқланган. Жумладдан, у фирибгарлик йўли билан алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш орқали ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида фуқаро О.га кам таъминланган оилалар учун қурилган уй-жойдан олиб бериш эвазига ундан 5 100 доллар, фуқаролар Б. ва С.ларни ўқишга ва ишга киритиб қўйиш эвазига улардан 2 500 доллар олган.
Бундан ташқари, банк муассасасидан фуқаро Г.нинг номига 30 миллион сўм имтиёзли кредит олиб, ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.











