Ўзбекистон | 11:01 / 14.09.2021
3207
1 дақиқада ўқилади
Сурхондарёда ўғрилик жиноятини содир этиб қочиб юрган шахс қўлга олинди
Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида ўғрилик жиноятини содир этган қидирувдаги шахс қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Сариосиё тумани Шарқ юлдузи маҳалласида яшовчи Х.Далер 2021 йил 11 август куни Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «а» бандида кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган.
Қайд этилишича, мазкур шахс Жиноят ишлари бўйича Денов туман суди томонидан қидирувда бўлган ва унга нисбатан эҳтиёт чораси сифатида сиртдан қамоққа олиш қўлланган.
Таъкидланишича, 27 август куни туман ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан Х.Далер туман ҳудудида юргани аниқланиб, ушланган.
Мавзуга оид
21:43 / 21.11.2024
Тошкентда подъездда қолдирилган велосипед ва коляскалар ППХ томонидан олиб кетилмоқда
19:39 / 21.11.2024
СССР тарихидаги энг йирик ўғрилик: қатл этилган амакиваччалар
16:34 / 13.09.2024
Британия ИИВ раҳбари мамлакатдаги “ўғрилик эпидемияси” ҳақида нутқ сўзлаётганда унинг ҳамёнини ўғирлаб кетишди
18:20 / 24.08.2024