Жамият | 09:36 / 05.09.2021
2628
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда «Газель» билан тўқнашган «Спарк» ҳайдовчиси вафот этди

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида йўл четида тўхтаб турган «Газель» машинаси билан тўқнашган «Спарк» ҳайдовчиси вафот этган. Аниқланишича, у спиртли ичимлик таъсири остида бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йил 4 сентябрь куни соат 3:15ларда давлат аҳамиятига эга бўлган 4Р101 автомобиль йўлининг 18-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Қайд этилишича, «Спарк» машинаси Қумқўрғон туманидан Жарқўрғон тумани томон ҳаракатланиб келаётиб, носозлиги туфайли йўл четида тўхтаб турган «Газель» машинасига бориб урилган. Оқибатда «Спарк» ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган.

Дастлабки суриштирувда, «Спарк» ҳайдовчиси спиртли ичимлик таъсири остида бўлгани аниқланган. Бундан ташқари, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган ҳудудда йўл белгилари ҳам талабларга жавоб бермаслиги маълум бўлган.

Мавзуга оид