Маълум қилинишича, 2021 йил 11 август куни вилоят ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан «Қорадори-2021» кенг қамровли тадбири давомида, Денов туманининг Соҳибкор маҳалласида яшовчи Х.Наимнинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликлари кўздан кечирилган.
Тадбир давомида Х.Наимнинг эски иморати ичида 3 туп наша гиёҳванд ўсимлиги ўстираётгани аниқланган. Бундан ташқари, 1 дона бир литрли ҳажмдаги шиша идишда ҳамда ёнидан 2 дона гугурт қутисида соф вазни 27,76 грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Қайд этилишича, жорий 14 август куни Х.Наимга нисбатан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми ва 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.











