5 Октябрь

Бугун кундуз куни Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида, Тошкент вилоятида кечга томон баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Шимолда ва чўл ҳудудларида шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 17-22 даража илиқ бўлади; шимолда 9-14 даража илиққача пасаяди. 

3 Октябрь

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 6 ёшли қизалоқ вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.

Сурхондарё вилоятида Ўзбекистон Қизил китобига киритилган 16 дона сиртлондан (ёлдор бўри) бири ўлдирилгани ҳақида хабар тарқалди. Экологик партия бу хабарлар юзасидан ўрганиш натижаларини маълум қилди.

2 Октябрь

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида жойлашган автомобилларга сиқилган газ тўлдириш шохобчасида Lacetti-2 машинасининг газ баллони портлаб кетган.

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида Damas машинасидан 24 миллион сўмни ўғирлаган шахсларга жиноят иши қўзғатилган.

1 Октябрь

Facebook ижтимоий тармоғида Шавкат Мирзиёев номи билан сохта аккаунт очиб фирибгарлик қилган сурхондарёлик шахсга суд ҳукми ўқилган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ ахборот хизмати раҳбари Бобур Тўлаганов хабар бермоқда.

30 Сентябрь

Сурхондарё вилояти Денов туманида ер сотишини айтиб фуқаролардан бирининг 4 400 АҚШ долларини ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

29 Сентябрь

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида 143 дона гугурт қутисига жойлашган марихуанани 35,7 миллион сўмга сотаётган шахс қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

28 Сентябрь

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида хорижга ишга жўнатишини айтиб фуқародан 2 400 АҚШ доллари олган шахсга жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида ЙҲХБ инспекторига қаршилик кўрсатиб, автомашинада судраб кетган ҳайдовчига нисбатан "қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланди. Бу ҳақда бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов хабар бермоқда.

27 Сентябрь

Бугун, 27 сентябрь куни Термиз шаҳрида Сурхондарё ва Балх вилоятлари ҳокимлари бошчилигида Ўзбекистон ва Афғонистон чегараолди ҳудудлари бошқарув идоралари вакилларидан иборат ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди.

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида ҳайдовчи Lacetti’да ЙПХ ходимининг ҳаётини хавф остига қўйиб,  4 километр масофага судраб кетган.

Кўпроқ янгилик
Top