Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда ер сотишини айтиб фуқаронинг 4 400 доллар пулини ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Сурхондарё вилояти Денов туманида ер сотишини айтиб фуқаролардан бирининг 4 400 АҚШ долларини ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 10 сентябр куни Денов тумани Буюк келажак маҳалласида яшовчи И.Солия, туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Аризада у, 2021 йил январ ойида, туманнинг Жомий маҳалласида яшовчи, О.Умид, туманнинг Боғишамол маҳалласида жойлашган 5 сотих ерни ўзининг номида эканини айтиб 4 400 долларга сотгани, аммо ерни ҳанузгача расмийлаштириб бермасдан алдаб келаётганини маълум қилган.
Қайд этилишича, жорий йил 20 сентябр куни О.Умидга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
10:20
Юнусободда 2 гектар ерни 9 млн долларга сотишга уриниш фош этилди
12:03 / 23.02.2026
Ер кодексига қўшимча: айрим ер участкалари мерос таркибига киритилади
13:39 / 30.01.2026
Кам таъминланган оилаларга пиллачилик учун 50 сотихдан ер бепул ажратилади
15:07 / 27.01.2026