29 Август

Суд ҳукми билан, Тошкент вилояти прокуратураси фуқарога 305 млн сўмни қайтариши керак. Аммо “делонинг синиши” прокурорларга ҳеч тинчлик бермаяпти. Аламзадаликданми балки, суднинг қонуний кучга кирган ҳукмини писанд этмай, қонунчиликка зид равишда иш тутмоқдалар.

28 Август

Тошкент вилояти ИИББ Kun.uz сайтида Қуйи Чирчиқдаги қотиллик рўй беришида профилактика инспекторининг бепарволиги ҳам сабаб бўлиши мумкинлиги тўғрисида чиққан материалга муносабат билдирди.

27 Август

Эри томонидан бегона болалар кўз ўнгида калтакланган 24 ёшли аёл эртаси куни ўз болалари кўз ўнгида пичоқлаб ўлдирилди. Аёл калтакланганидан кейин унинг яқинлари ИИБга мурожаат қилган. Лекин профилактика инспектори даладаги ишларини баҳона қилиб, ҳуқуқбузарга чора кўрмагани айтилмоқда. Kun.uz мухбири ҳодиса содир бўлган маҳаллада бўлиб, воқеа тафсилотларини ўрганди.

26 Август

Ижтимоий тармоқларда «Тошкент вилояти Қибрай тумани Маданият йўлида аянчли ЙТҲ содир бўлгани айтилмоқда» сарлавҳаси остида хабарлар тарқалди.

Қуйи Чирчиқ туманида эри томонидан рашк сабаб хусусий уй боғчасидаги болалар кўз ўнгида калтакланган аёл эртаси куни пичоқлаб ўлдирилди. 

Қуйи Чирчиқдаги боғчада юз берган эр-хотин жанжали юзасидан тергов бошланди

23 Август

Айрим терговчи ва судялар шахмат ўйинчисига ўхшайди: одамлар тақдирини истаса оқ, истаса қора катакка суради. Тошкент вилоятининг Тошкент туманидаги шундай “ўйинчилар” 20 ёшли йигитни давлат душманига, айбсиз эрни эса айбдорга чиқаришди.

20 Август

Ўзбекистон Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги муносабати билан Чирчиқда ўтказилган шоуда Airbus H215 ҳарбий вертолёти осмонда “30 UzAF” (Uz Air Force) ёзувини қолдириб учди. Шоу давомида учувчилар ва десантчилар самолёт ва вертолётларда турли усуллар билан ўз маҳоратини кўрсатди.

17 Август

Фуқаролар хавфсизлиги таъминланган ҳолда психологик ёрдам кўрсатилиб, тоғ чўққисидан олиб тушилган. 

13 Август

Андижондаги ОТМга ўқишга киритиб қўйишини айтган шахс 10 минг доллар, Тошкентдаги олийгоҳ талабалигини ваъда қилган шахс эса 5 минг доллар олган вақтида ушланди. Бир-биридан алоҳида учта ҳолатда Тожикистондан ўқишни Ўзбекистонга кўчириб беришни ваъда қилганлар 3000, 2200 ва 2000 минг доллар билан ушланди.

12 Август

Давлат активларини бошқариш агентлиги “Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ устав капиталидаги 100 фоиз улушни хусусийлаштириш бўйича профессионал консалтинг компанияси танлаб олиниши юзасидан танлов эълон қилди.

7 Август

Тошкент вилояти Янгийўл туманида ижара асосида ажратилган ерни 100 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди.

Кўпроқ янгилик
Top