Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ҳукумати Чиноз нефтни қайта ишлаш заводини сотиш жараёнини бошлади
Давлат активларини бошқариш агентлиги “Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ устав капиталидаги 100 фоиз улушни хусусийлаштириш бўйича профессионал консалтинг компанияси танлаб олиниши юзасидан танлов эълон қилди.
Барча қизиқиш билдирган талабгорлардан таклиф тақдим этиш учун сўровномага (RfP) асосан тижорат таклифларини 27 август куни соат 18:00 га қадар тақдим этиш сўралган.
Агар, биргаликда қўшма тижорат таклифи тақдим этилса, жалб қилинган шерик-консультант ҳам ишини мувофиқлаштириш учун масъул бўлган ва жавобгарликни зиммасига оладиган асосий консультант кўрсатилиши лозим.
“Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ – асосий вазифаси нефтни қайта ишлаб бензин, керосин, мазут, дизел ёқилғиси ва мойларга айлантиришни ташкил этишдан иборат. Ушбу саноат корхонаси йилига 117 минг тоннадан зиёд углеводород хомашёсини қайта ишлаш имконини берувчи замонавий технологик ускуналар билан жиҳозланган.
Корхона марказий офиси Тошкент вилояти Чиноз тумани Охунбобоев кўчаси, 125-уйда жойлашган. Корхона 2016 йил 11 август куни фаолиятини бошлаган. Устав фонди – 102 млрд сўм.
Мавзуга оид
22:12 / 11.06.2026
АҚШ Украина ва Эрондаги урушлар туфайли дунёдаги энг йирик нефт экспортчисига айланди
09:39 / 11.05.2026
Жаҳонда нефть танқислиги бир миллиард баррелга етди
12:06 / 07.04.2026
Чинозда ЙТҲ содир қилиб, одам ўлимига сабаб бўлган ЙПХ ходими 7 йилга қамалди
08:17 / 20.03.2026