8378.04 USD +3.94

9488.13 EUR +77.32

129.09 RUB +2.91

11133.6 GBP +234.69

11:51 / 19.12.2018 10500

Бахтинисо учун зарур маблағ тайёр. У муҳим амалиёт остонасида турибди!

Бир неча кун илгари “Хайрия натижаси: Бахтинисонинг даволаниши учун зарур маблағ йиғилди – бир инсон 10 минг доллар эҳсон қилди” сарлавҳаси остида мақола эълон қилган эдик. Унда бир саховатпеша юртдошимиз, автомобиль харид қилиш учун йиғиб юрган 10 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағини Бахтинисонинг даволаниши учун ҳадя қилгани ва шу билан жарроҳлик амалиётини амалга ошириш учун зарур маблағ йиғилгани тўғрисида маълумот бергандик.

Кеча 17 декабрь куни Kun.uz таҳририяти мухбирлари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан Бахтинисо Маҳмудовани Туркия сафарига кузатиб қўйдилар. 20 декабрь куни яхшиларнинг дуо-и хайрлари билан жарроҳлик амалиётига киришилади. Анқара шаҳридаги «Мемориал» ва «Неорама» клиникаларининг ҳар иккиси ҳам умидли хабар беришган.

Видео: Youtube

Видео: Mover (tas-ix)

“Менга ёрдам бера олмаган бўлсалар ҳам, лекин ёрдам истагида бўлган, ҳар бир инсонниинг орзуларини ижобат бўлишини Аллоҳдан сўраяпман. Хайрияда қатнашган ҳар бир инсондан миннатдорман. Мен ёлғизланиб қолганим йўқ. Оилам, дўстларим қолаверса, юртимдаги яхши инсонлар моддий ҳамда маънавий қўллаб-қувватлаб туришди. Қилинган бу хайрия кичкина иш эмас эди. Чунки шунча маблағ мен учун йиғилиб, ўзга давлатга даволангани кетишни фақатгина орзу қилганман. Бу акция халқимиз нақадар меҳрибонлиги, оқибатлилиги, саховатпарварлигини билдиради. Бир акамиз зарур пул йиғилишига саноқли дақиқалар қолганда 10 минг АҚШ долларини бердилар. “Шунча пулни шундоқ  бериб юборасизми? Балки мен қаллобдирман, сайтларга ҳам ўзим пул бериб, мақола тайёрлатиб олаётгандурман, десам. Йўқ, мен сиз ҳақингизда Kun.uz да берилган мақолалардан тортиб, видеолавҳаларгача кузатиб келяпман”, деди. Машина оламан деб йиғиб юрган пулини менга берганида кўз ёшларимни тийиб тура олмадим. Хуллас, шу билан менга йиғилаётган маблағ бекаму-кўст бўлди” дейди Бахтинисо хурсандлигидан кўзлари чақнаб.

Азиз юртдошлар! Бахтинисонинг соғайиши учун саховат кўрсатган, дуоларида уни эслаган инсонларнинг ҳар бирига таҳририятимиз номидан миннатдорчилик билдирамиз. Ишонамизки, Бахтинисо жарроҳлик амалиётидан муваффақиятли ўтади ва она юрт – Ўзбекистонга соғ-саломат қайтиб келади.

Теглар

Top