“O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” АЖ маъмурияти Қурбон ҳайити байрами кунлари кўпроқ йўловчиларга хизмат кўрсатиш мақсадида Тошкент-Урганч-Тошкент йўналишида 556/555 сонли қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилганлигини маълум қилди.

Тошкент –Урганч йўналишида ҳаракатланадиган 556-сонли қўшимча поезд 9, 11, 13 август кунлари Тошкент Жанубий вокзалидан соат 14:22 да, Урганч-Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 555-сонли қўшимча поезд эса 10,12,14 август кунлари Урганч вокзалидан соат 10:10 да жўнайди.

Шунингдек, 9 августдан бошлаб, Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишида қўшимча 764/763 сонли “AFROSIYOB” юқори тезликда ҳаракатланувчи поездининг қатновлари йўлга қўйилади. 

Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 рақамига қўнғироқ қилиб, шунингдек, жойлардаги темир йўл вокзалларидаги маълумотхоналарга мурожаат қилиб билиб олиш мумкин.