Ҳозир Ўзбекистондаги 51 та вазирлик ва идорада 322 та йўналишда молиявий жарима қўллаш ваколати бор. 2024-2026-йилларда қарийб 3 триллион сўмлик жарима қўлланилган. Бу ҳақда 21 июл куни президент Шавкат Мирзиёев ҳузуридаги селекторда маълум қилинди.

Йиғилишда давлат раҳбари жазо қўллайдиган ташкилотлар масъулларининг онги ва дунёқараши ўзгариши зарурлигини айтди.

Таъкидланишича, улар тадбиркорни жазолашдан олдин унга имконият бериш ва тўғри йўл кўрсатишни ўрганиши керак.

Ташқи бозорда рақобат кучаяётган шароитда ишлаб чиқарувчи ва экспортчилар учун тўлов ҳамда йиғимларни камайтириш масаласи ҳам кўтарилди.

Мисол учун, бир фура гилосни экспорт қилишда божхона йиғими, фумигация, сертификат ва декларант хизмати учун 5 миллион сўмгача қўшимча харажат қилиняпти.

Барча вазир ва тармоқ раҳбарларига бир ҳафта ичида ўз тизимидаги бюрократия, жарима, тўлов ва йиғимларни кескин камайтириш, бизнес муҳитини яхшилаш бўйича таклифларни Президент администрациясига киритиш топширилди.