01:14 / 12.12.2019
0
4712
ЕЧЛ. «Аталанта» плей-оффга чиқди, «Манчестер Сити» йирик ҳисобда ғалаба қозонди
Фото: Getty Images

С гуруҳида Чемпионлар Лигасининг сўнгги тур ўйинлари якунланди. 

Муддатидан аввал биринчи ўрин масаласини ҳал қилган «Манчестер Сити» Хорватияда «Динамо» Загреб меҳмони бўлиб, Габриэл Жезуснинг хет-триги ва Фоденнинг голи эвазига ишончли ғалабага эришди. «Шахтёр» эса ўз уйида «Аталанта»га йирик ҳисобда ютқазиб қўйди. Натижада Бергамо клуби гуруҳдан иккинчи ўринни қўлга киритган ҳолда 1/8 финалга чиқди. «Шахтёр» эса учинчи ўрин билан Европа Лигасига йўл оладиган бўлди.

ЕЧЛ, 6-тур, 11 декабрь

С гуруҳи

Динамо Загреб – Манчестер Сити 1:4
Голлар: Ольмо (10) – Жезус (34, 50, 54), Фоден (88).
Динамо Загреб: Ливакович, Адеми, Олмо, Гояк (Майер, 81), Мубанже, Петкович, Моро, Стоянович, Дилавер, Кадзиор (Гира, 59), Оршич (Ҳайрович, 81).
Манчестер Сити: Браво, Менди, Отаменди (Ҳарвуд-Беллис, 82), Гарсия, Канселу, Родриго (Стерлинг, 73), Гюндоган, Фоден, Марез, Бернарду, Жезус (Зинченко, 67).
Огоҳлантириш: Адеми (34).

Шахтёр – Аталанта 0:3
Голлар: Кастань (68), Пашалич (80), Гозенс (90+4).
Шахтёр: Пятов, Исмаили, Матвиенко, Кривцов, Додо, Коваленко (Соломон, 71), Степаненко, Патрик, Тайсон, Тете (Марлос, 59), Мораес.
Аталанта: Голлини, Жимсити, Гозенс, Кастань, Мазиелло (Малиновский, 61), Паломино, Гомес (Ҳатебур, 90), Фройлер, де Рон, Пашалич, Мурьель (Ибаньес, 71).
Огоҳлантиришлар: Мурьель (23), Патрик (50), Додо (63), Фройлер (74), Ҳатебур (90+1).
Четлатиш: Додо (77).

Мавзу
Европа Чемпионлар Лигаси
12 сентябрдан Европа Чемпионлар Лигасида янги мавсум старт олди. 8 гуруҳда 4тадан жамоа кузги баҳсларга киришди.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top