14:50 / 09.07.2022
4755
Ўзбекистонда “Биоиқтисодиёт” бўйича илк бор ташкил этилган магистратурага ўқишга таклиф қиламиз

ЕИ Эрасмус+ дастури асосида Финландиянинг Ювискалье табиий фанлар университети, Латвия ҳаётий билимлар ва технологиялар университети ва Литванинг Витаутас Магнус университетлари билан ҳамкорликда 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб йўлга қўйилган магистратурага қабул бошланди. 

Магистратура ўқув режаси ЕИ ва Ўзбекистон ҳамкор ОТМлари ҳамкорлигида ишлаб чиқилди. Талабгорлар магистратура дастурига “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети, Тошкент давлат аграр университети, Бухоро давлат университети ҳамда Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиалларида ўқишга хужжатларни топширишлари мумкин. 

Ушбу магистратура дастури бошқа дастурлардан фарқи шундаки, дарслар Европалик ва Ўзбекистонлик ҳамкор университетлар вакиллари томонидан ўтилади. Магистрлар учун махсус жиҳозланган хоналарда дарслар ташкил этилади ҳамда 4 ОТМ вакиллари академик мобиллик асосида 1 семестр ТошДАУ, 2 семерстр ТИҚХХМИ МТУ ва 3 семестр ТошДАУ Самарқанд филиалида ва якуний семестрни ўқишга кирган ОТМ да ўтказишади. 

Шунингдек, ўқиш мобайнида1 ойлик ёзги ўқув машғулотлари  Латвия ва Литва давлатларида ташкил этилади. 

Ўқиш якунида докторантурада юқорида зикр этилган университетларда давом эттириш имконияти ҳам мавжуд.

magistr.edu.uz онлайн платформаси орқали ҳужжатларингизни топширишингиз мумкин!

Ўқиш учун топшириладиган ҳужжатлар:

  1. Бакалавриат дипломи ва иловаси
  2. Инглиз тили билиш даражаси (B2, IELTS 5.5 ёки ундан юқори)
  3. Паспорт копияси
  4. 6 дона 3.5*4.5 см ўлчамдаги расм

Келинг, ўрганинг ва келажагингизни биз билан яратинг!

Қўшимча маълумотларни лойиҳа вебсайтида олишингиз мумкин!

bioecuz.tdau.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top