07:35 / 01.02.2023
9217

АҚШ компанияси Украинага "ақлли" дронларни 1 долларга сотишга тайёр

Мудофаа буюртмалари билан ҳам шуғулланувчи Американинг General Atomic компанияси Украинага иккита «ақлли» MQ-9 Reaper учувчисиз учиш аппаратларини бир долларга сотишга тайёр. 

MQ-9 Reaper / Фото: U.S. Air Force

Фирма раҳбарияти бир неча кун аввал Вашингтондаги Украина ҳарбий атташесига тегишли таклиф билан чиққан, деб ёзади The Wall Street Journal. 

Унинг сўзларига кўра, келишув дронларни ердан бошқариш станциясини ўз ичига олади ҳамда Киевдан аппаратларни тайёрлаш ва Украинага жўнатиш учун тахминан 10 миллион доллар сарфлашни талаб қилади. 

Етказиб бериш ҳали Оқ уй томонидан тасдиқланиши керак, у маълумотга изоҳ беришдан бош тортди.

Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top